Тадбиркорлик фаоллиги тўғрисида маъруза тақдим этилди

Тадбиркорлик фаоллиги тўғрисида маъруза тақдим этилди

Бунга бизнесни ривожлантиришга мўлжалланган миллий лойиҳада акс эттирилган чора-тадбирлар туфайли эришилади. Ҳукумат Президентга мамлакатда тадбиркорлар фаоллиги тўғрисида маъруза тақдим этди. Ҳужжатда соҳада тараққиёт индикаторлари ва тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар кўрсатилган. Шу жумладан, соҳани тартибга келтиришга мўлжалланган сиёсат доирасида «Атамекен» палатаси ва ҳукумат томонидан унинг шартларига тўғри келмайдиган 9 ярим минг талаб аниқланган. «Тубдан янги тарзда тартибга келтириш» ислоҳоти натижасида бизнесга тушаётган юклама ўртача 30 фоизга камаяди, тартибга келтириш муҳити тушунарли ва кўнгилдагидек бўлишига эришилади. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра, тадбиркорларни асоссиз текширувлардан ҳимоя қилиш ва бизнесни ноқонуний шаклда жиноий жараёнга тортишга йўл қўймаслик мақсадида чоралар кўрилди. Бош прокуратура жорий йилда Бизнесни муҳофаза қилиш бўйича биргаликда иш юритиш мажмуавий режасини тақдим этди. Бугунги кунда Қозоғистонда салкам бир ярим миллион кичик ва ўрта бизнес  субъекти мавжуд. Уларда 3 ярим миллион одам ишлайди. Давлат ёрдами туфайли ўтган йили 5 мингдан зиёд янги корхона очилган, 48 ярим мингта лойиҳага 120 миллиард тенге қийматида давлат ёрдами кўрсатилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси