Тадбиркорлар Японияда малака оширади

Тадбиркорлар Японияда малака оширади

Миллий тадбиркорлик палатасининг «Тадбиркорлик алоқалари» дастурига кўра бизнесменлар қатор корхоналарда бўлади, қўшма корхона яратиш, технологиялар, ускуналарни трансфер қилиш, товар ва хизматлар етказиб бериш бўйича ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади. Дастурда ўртача йиллик айланмаси 34 ярим миллион тенгедан зиёд бўлган корхоналар раҳбарлари қатнашиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили дастур доирасида 32 та тадбиркор Германияда бўлди, 2023 йил май ойида яна 19 нафар ишбилармон ушбу давлатга йўл олади. Йил охиригача яна 20 киши пешқадам давлатларда малака ошириши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.