Қозоғистондаги Тамғали тас ва Ўзбекистоннинг Сармишсай қўриқхонасидаги петроглиф ўхшашлиги аниқланди. Ҳар иккала давлатдаги «қоятош солномалари» ягона услубда чизилган. Аждодларимиз шу тариқ дунёқарашини ифодалаган.
Рамазон Эгамов, Сармишсай давлат музей-қўриқхонаси директори:
- Бу ерда йирик шохли буқалар тасвирланган. ҳозир бундай зотли буқалар йўқ. Бу буқалар қаёққа ғойиб бўлди, деган савол туғилади. Олимлар ўрганиб чиқарган хулосага кўра 3 минг йил аввал бу ерларда иқлим кескин ўзгарган. Бу буқалар яшай олиши учун мўл озуқа керак. Ўтлоқлар жуда кўп керак. Ўсимлик олами, табиати бой бўлиши керак. Улар фил каби кўп ейди.
Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида жойлашган Сармишсай қўриқхонаси қоя ва дараларида 10 мингтага яқин петроглиф топилди. Уларнинг кўпчилиги бронза даврига оид. Лекин палеолитдан бошланиб, сак қабилалари тарқалишигача бўлган даврга оид қоятош суратлари ҳам кам эмас.
Рамазон Эгамов, Сармишсай давлат музей-қўриқхонаси директори:
- Бу ерда дунё таниган норвегиялик олимлар тадқиқот ишлари ўтказди. Қозоғистонлик олимлар суратларни ҳар хил лишайниклар, мохлардан муҳофааз қилиш бўйича иш юритди. Россиялик олимлар ҳам бу ерларда анча ишларни амалга оширди. Мақсад фақатгина бу ерда нимлаар борлигини аниқлаш эмас, уларни сақлаб қолишимиз керак.
Ушбу ёдгорликлар кўп сирларни яширган. Қадимий петроглифлар устида изланишлар давом этади. Бу санъат намуналари туфайли аждодларимиз ҳаёти тўғрисида кўп нарсаларни билиб оламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси