Қозоғистон майнерлари қўшимча солиқ тўлайди

Қозоғистон майнерлари қўшимча солиқ тўлайди

Қозоғистон майнерлари қўшимча солиқ тўлайди. Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб тегишли қонун кучга кирди. Майнинг фермалари соҳиблари криптовалюта майдончалари ишлаши учун сарфланган ҳар бир киловатт электроэнергияси учун 1 тенге тўлайди.

Нурлан Капенов, «Qazaq Green» ҳамжамияти директорлар кенгаши раиси:

– Бугунги кунда Давлат раҳбари топшириғига кўра Энергетика вазирлиги тўғри сиёсат юрита бошлади. Улар янги ташкилотлар уланиши учун техник талаблар беришни тўхтатди. Шу билан бирга расмий рўйхатдан ўтган, техник талабларни олиб майнинг фермалари қурган, инвестиция киритган ва солиқ тўлаётганлар ишлаши учун имконият берилган. Янгида иш бошлаётганларга эса электр қуввати тақчиллиги сабабли уланиш имконияти берилмаяпти. Бироқ улар учун ҳам ечим бор. Масалан, қўшни мамлакатлардан электр қуввати импорт қилишга тайёр бўлса, ишлаши учун йўл очилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси