«Тўнғич» кўчма экскурсион лойиҳа ишга тушди

«Тўнғич» кўчма экскурсион лойиҳа ишга тушди

Пойтахтда ўтказилган кўргазмада Элбоши кутубхонасидан олинган 100 дан ортиқ ноёб экспонатлар намойиш этилди. У Astana IT университетида очилди ва «Тўнғич» кўчма экскурсион лойиҳанинг бир қисми ҳисобланади. Тенги йўқ экспозиция музей предметлари мажмуасини ўзида жамлаган. Декоратив-амалий ва тасвирий санъат, миллий жанговар қуроллар, шунингдек, турли давлат раҳбарлари совға қилган намат гиламлар ва чопонлар улар жумласидан.

Куляйша Ақтаева, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши кутубхонаси директори ўринбосари:

- Мана шундай блиц турлар давомида коллекциялардан фрагментлар намойиш қиламиз. Улар эса амалда томошабинларда қизиқиш уйғотади. Уни кўрганлар кейин сайтга мурожаат этади, Youtube каналини кузатади. Экскурсияга келади. Кейинги манзилимиз Щучинск шаҳридаги кадетлар мактаби. Шу каби лойиҳаларни болалар боғчаларида ҳам рўёбга чиқарамиз. 

Лойиҳа доирасида талабалар учун туркум лекциялар ва мавзуга оид экскурсиялар ташкил қилаинади. Сак маданияти, соатсозлик санъати ривожланиши солномаси, фототехника тарихи ҳақида маълумот берилади.

Арман Кенжебеков, Astana IT University ижтимоий-тарбия ишлари департаменти директори:

- Бундай мавзуга оид экскурсиялар уч тилда ўтказилади, бундай иш тутиш Биринчи Президент кутубхонаси тарихида биринчи марта амалга ошириляпти. Турли мавзуларда қозоқ, рус ва инглиз тилларида маълумот берилади. Фикримча, мазкур кўргазма ёшлар, талабалар тарихни, анъана ва урф-одатларни ўрганиши зарурлигини англаши учун муҳим. Улар тасвирий санъат, амалий санъат экспонатларини томоша қилади, тарихимизга янгича назар солади. 

Таъкидлаш лозимки, лойиҳа 24 апрелда нишонланадиган мамлакатда президентлик бошқаруви таъсис этилган кунга бағишланган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.