Бугун Давлат раҳбари Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси раиси У Вон Шик билан учрашув ўтказди. Қосим-Жўмарт Тўқаев давлатлараро ҳамкорлик жадал ўсиб бораётганини
таъкидлади ва уқтириб ўтдики, Корея Республикаси Қозоғистоннинг Осиёдаги асосий ҳамкорларидан бири.
Давлат раҳбари, шунингдек, парламентлараро
шерикликни фаоллаштиришни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Бу келгусида ҳам сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни
мустаҳкамлашда муҳим механизм
бўлиб хизмат қилади. Ўз навбатида, У Вон Шик Қозоистон-Корея муносабатларини барча соҳаларда
чуқурлаштириш тарафдори эканлигини маълум қилди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси