Бугун Будапештдаги Арслонлар майдонида Қосим-Жўмарт Тўқаевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Эслатамиз, Қозоғистон Президенти Венгрияга давлат ташрифи билан борди. Ҳарбий оркестр фанфаралари остида Давлат раҳбарини Бош вазир Виктор Орбан кутиб олди. Фахрий қоровул бошлиғи рапорт берди ва икки давлат мадҳиялари янгради. Шундан кейин фахрий қоровул ва отлиқ гвардия тантанали марш билан ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Виктор Орбан расмий делегация аъзоларини бир-бирига таништирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.