Астанада 14-Халқаро тоғ-металлургия конгресси бўлиб ўтади

Астанада 14-Халқаро тоғ-металлургия конгресси бўлиб ўтади

Астанада 14-Халқаро тоғ-металлургия конгресси бўлиб ўтадиБу мазкур соҳанинг Марказий Осиёдаги энг асосий тадбирларидан бири ҳисобланади. Жорий йилда тадбирда 20 та давлатдан 1300 нафарга яқин делегат иштирок этади. Форумнинг асосий мавзуси«Металлар эраси чақириқ ва ечимлар». Экспертлар айтишича, бу Қозоғистоннинг ноёб ер металларини қазиб олиш ва қайта ишлашдаги истиқболларини кўрсатади, соҳани «янги нефть»га ҳамда мамлакат иқтисодиётининг муҳим секторига айлантиради.

 

Қанат Шарлапаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири:  

 

- Тоғ-руда саноати ҳозирги кунда ҳам иқтисодиётда асосий соҳа ва мана шу янги эрада ҳам шундай бўлишда давом этади, металлга талаб ўзгарганида, бозор конъюктураси ҳам буткул ўзгаради. Умуман, Қозоғистон бунга тайёр. Менимча, соҳадаги ўрнимизни эгаллаганмиз, етказиб берувчиларнинг глобал занжиридан жой оламиз ва иштирокни кенгайтирамиз.

 

Конгресс доирасида тоғ-металлургия мажмуасига бағишланган кўргазма ўтказилади. Швейцария, Хитой, Россия, АҚШ, Финляндия, Германия, Япония маҳсулот ва хизматларни таклиф қилиш экспозициясини тақдим этадиБулар илғор технология ва ускуналар, кимёвий маҳсулотлар, ишлаб чиқариш ва экологик хавфсизлик учун ечимлар, геологик тадқиқотлар, инжиниринг хизматлари ва инновациявий ишланмалар.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.