Бирлашган Миллатлар
ташкилоти сув таъминоти соҳасида IT-маҳсулотларини етказиб бериш ва янги Сув кодексини
яратишга ҳар томонлама ёрдамлашиш ниятида. Тегишли вазирлик раҳбари Нуржан
Нуржигитовнинг мамлакатимиздаги БМТ дастури вакиллари билан учрашувидан сўнг
шундай маълумот тарқатилди. Шунингдек,
БМТнинг Туркиядаги офисидан техник мутахассислар жалб этилиши мумкинлиги
кўрсатиб ўтилди. Вазир ташкилот вакилларига Қозоғистон ва қўшни давлатлар билан
сув захиралари бўйича ахборот алмашиш лойиҳаларида қатнашишни таклиф этди. Барча
ишларни рўёбга чиқариш учун биргаликда чора-тадбирлар режаси тузилади.
Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон
Республикаси СУВ захиралари ва ирригация вазири:
- Ҳозир вазирлик
қаршисида сув ғамлаш вазифаси турибди. Кейин сув тежовчи технологиялар ёрдамида
сувдан самарали фойдаланишга эришишимиз керак. Биз ҳозир янги Сув кодексини
ишлаб чиқиш билан бандмиз, 2030 йилгача мўлжалланган Қозоғистон Республикаси
Сув захиралари концепциясини ишлаб чиқиш билан машғулмиз. Бошқача айтганда,
бизда ҳамкорлик қилиш мумкин бўлган қатор масалалар мавжуд. Шу билан бирга,
таъкидлаганимиз каби, сувни тежаш масаласи ўткирлигича қоляпти. Биздаги гидротехник
ускуналар ва ирригация тизимларини рақамлаштириш, автоматлаштириш масалалари
кўндаланг турибди. Яъни, биз биргаликда яқин ҳамкорлик қила олишимизни кўриб
турибмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.