Қозоғистон ташқи савдода агросаноат мажмуаси маҳсулотлари экспорти ҳажмида 70 фоизга етказиш ниятида. Ҳозир бу кўрсаткич икки марта кам. Мақсадга эришиш учун мамлакатда экспортга мўлжалланган қишлоқ хўжалик соҳасидаги лойиҳалар рўёбга чиқариляпти. Шу жумладан, ўтган йили республикада гўшт, сут, мой экинлари, донни қайта ишлашга, шунингдек, макарон ва ёрма маҳсулотлари чиқаришга қаратилган қатор ишлаб чиқаришлар ташкил қилинди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигида таъкидлашларича, бунда йишлаб чиқаришлар сони фақат ортиб боради.
Меирман Жумағулов, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги бозорлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларии қайта ишлаш департаменти бош эксперти:
- 2025 йилга бориб Қозоғистонда агросаноат соҳасида янги инвестициявий лойиҳалар рўёбга чиқарилади, шу жумладан, 24 та гўшт, 20 та сутни қайта ишловчи корхона, 2 та шакар заводи, биттадан сабзавот-мева ва донни чуқур қайта ишлаш корхонаси фойдаланишга топширилади ёки модернизация қилинади.
Инвестициявий лойиҳаларга келганда, умуман агросаноат соҳасида 2025 йилгача 934 та корхона ишга тушади. Ўтган йили мамлакатда 280 таси иш бошлаган бўлса, бу йил улар сони уч юздан кўпроқ.
Меирман Жумағулов, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги бозорлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларии қайта ишлаш департаменти бош эксперти:
- Умуман олганда, мавжуд инвестлойиҳалар қаторида юздан кўпроқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари турибди, уларни рўёбга чиқариш Қозоғистон иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади. Қайта ишланган маҳсулот экспортини кўпайтиради. Импорт маҳсулотларга муҳтожликни камайтиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси