18-45 ёшдаги Қозоғистоннинг ҳар бир фуқароси ІТ-касбларини эгаллаши мумкин. Шу кунларда Tech Orda дастурида таълим олиш учун аризалар қабул қилиняпти. Унда веб-ишланмалар, 3D-дизайн, турли дастурлар, мобил иловалар яратиш, шунингдек, Big Data ва Blockchain соҳаларида ўқиш мумкин. Хоҳловчилар учун мамлакатнинг етакчи 83 та хусусий ІТ-мактаби 219 та курс таклиф қилади. Таълим давлат тилида ва рус тилида ўтказилади, муддати 6 ойдан 2 йилгача. Эслатамиз, 2021 йилда ўтказилган пилот лойиҳада Tech Orda дастури Қозоғистоннинг турли қисмларидан 100 нафар талабани қамраб олган. Ўтган йили уч мингдан зиёд талаба бепул ўқиш учун ваучер олди. 2023 йилда эса уч минг грант ажратилди.
Эслатамиз,
президент
Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзининг
Мактубида IT-соҳасини ривожлантириш
зарурлигини таъкидлаганди. Бу – мамлакатнинг тараққиёт билан ҳамнафас
ҳаракатланишига ёрдам беради. Ҳозир Қозоғистон электрон ҳукумат ва молиявий технологиялар ривожланиши
бўйича дунёда пешқадамлар қаторида. Қозоғистон IT-соҳаси экспорти ўтган йили беш марта ошди. Йил охиригача бу кўрсаткич 500 миллион
долларга етиши кутиляпти. Айни вақтда, Ҳукумат 2026 йилгача IT-хизматлар экспортини бир
миллиард долларга етказиш ниятида. Президент таъкидлашича, йирик
хорижий IT-компаниялар билан ҳамкорлик ушбу кўрсаткичга эришишга ёрдам беради.