Суткасига 189 киши коронавирусга чалинган

Суткасига 189 киши коронавирусга чалинган

Қозоғистонда яна коронавирусга чалинганлар сони кескин ошгани қайд этилди. Биргина ўтган кеча-кундузда мамлакат ҳудудларида 189 нафар ковид бемори аниқланган. Алмати шаҳрида янгидан хасталанганлар сони 100 га яқинлашган. Нур-Султонда 55 киши касал юқтирган. Учликни мамлакатнинг учинчи мегаполиси ва Алмати вилояти якунлаб беради, ушбу минтақаларда 8 нафардан одамга хавфли вирус юққан. Тиббиётчилар маълум қилишича, айни пайтда 788 киши COVID-19дан даволаняпти, уларнинг 6 нафари оғир аҳволда.

Абдумалик Сарманов таржимаси.