Қозоғистонда хасталаниш ҳолатлари ортмоқда

Қозоғистонда хасталаниш ҳолатлари ортмоқда

Ўтган кеча-кундузда 1 минг 663 одамда коронавирус аниқланди. Энг кўп сонли беморлар Алматида. Мегаполисда 526 одамга хасталик юққани тасдиқланди. Нур-Султонда ҳам яна 356 бемор топилди. Учинчи ўринда – Алмати минтақаси. Бу вилоятда сўнгги кеча-кундузда 191 ҳолат аниқланди. Пандемия бошланганидан буён тасдиқланган Ковид-19 юқиш ҳолатлари мамлакат бўйича 245 мингга яқинлашди. Эслатамиз, Қозоғистон ҳозир вирус тарқалиши бўйича «қизил» зонадан жой олган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, 24 ярим минг нафардан зиёд қозоғистонлик даволаняпти. Шундан 8 минг 327 бемор стационарларга ётқизилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси