Чимкент вакциналаш режасини 100 фоиз бажарди

Чимкент вакциналаш режасини 100 фоиз бажарди

Чимкент аҳолиси 100 фоиз эмланди. Шаҳар раҳбарияти аҳолини вакциналаш режасини бажарганини маълум қилди. Минтақада 450 мингдан зиёд фуқаро вакцинанинг ҳар икки компонентини олди. «Бугунги кунда вакцина олиши лозим бўлган 536 минг фуқаронинг ҳаммаси камида биринчи компонент билан эмланди. Бундан ташқари, рўйхатга яна 60 минг одам киритилди», - деб маълум қилишди матбуот хизматида.

Шуни ҳам айтиш керакки, шаҳарда коронавирус юқтириш ҳолатлари ҳам кескин камайди. Сўнгги кеча-кундузда атиги 28 одамда вирус аниқланди. Шу муносабат билан, бугундан мегаполис хавфсиз «яшил» зонага кирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси