Евроосиё Иқтисодий иттифоқи давлатлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари электрон савдосини ривожлантириш осонлашади. Қозоғистон Парламентининг юқори палатаси ўтган йили ташкилотга аъзо давлатлар Москвада имзолаган шартномани ратификация қилди. Ҳужжат ЕОИИ доирасида омборхона далолатномаларини айланмага чиқариш ва ёпиш жараёнини тартибга солади. Шу билан бирга, бундай ҳужжатлар бериладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари турлари белгилаш ташкилотга аъзо давлатлар қонунчилигига кўра ҳал қилинади. Бундан ташқари, давлатлар тегишли интернет-воситалари орқали тегишли маълумотлар етказиб бериш ва олиш учун масъул бўлади.
Закиржан Қўзиев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- Таъкидлаш лозимки, мазкур шартнома асосида Қозоғистондаги дон тилхатлари айланмасини тартибга келтириш билан боғлиқ қонунчилик ётади. Умуман олганда, ҳужжат давлат бюджетидан қўшимча харажат талаб қилмайди ва салбий ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

