Президент Қозоғистон аҳлини Ғалаба куни билан табриклади

Президент Қозоғистон аҳлини Ғалаба куни билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон аҳлини Ғалаба куни билан табриклади. Табрик матни Ақўрда сайтида чоп этилди. Унда шундай дейилган: «9 май куни биз жанг майдонларидан қайтмаган, тинчлик ва осойишталик учун ҳаётини фидо қилганлар хотирасига бошимизни эгамиз. Уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнаткашларига эҳтиром кўрсатамиз ва миннатдорчилик билдирамиз». Президент таъкидлашича, мамлакатимиз умумий Ғалабага, Ер юзида адолат ва озодлик тантана қилишига катта ҳисса қўшди. Аждодларимизнинг беқиёс жасорати ва ҳақиқий ватанпарварлиги ўсиб келаётган авлод учун намуна бўлиб қолади. Уларнинг фидокорлиги, жасорати сабабли биз тинч яшай оламиз, келажак режаларини рўёбга чиқарамиз. Шунингдек, Президент бу кун тинчликни мустаҳкамлаш нақадар муҳимлигини эслатиб тургани билан ҳам аҳамиятли эканлигини тилга олди ва барча қозоғистонликларга соғлик-саломатлик тилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.