Қозоғистон ва Саудия Арабистони: ҳамкорлик истиқболлари

Яқин Шарқдаги энг катта ичтисодиётга эга давлатлардан бири – Саудия Арабистони Қозоғистон билан бирга қўшма лойиҳаларни ривожлантириш ниятида. Республикамизнинг Қироллик билан дипломатик алоқалар ўрнатганига жорий йилда 30 йил тўлди. Ўтган давр ичида мамлакатлар тиғиз иқтисодий ва сиёсий алоқалар ўрнатди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Жиддага қилган ташрифи мамлакатлар ўртасида алоқалар кенгайишига туртки берди. Silk Way телеканалига берган эксклюзив интервьюсида Саудия Арабистонининг Қозоғистондаги элчиси таъкидлашича, шу жумладан, яшил энергетика соҳасида ҳамкорлик чуқурлашади. Томонлар  Жетису вилоятида шамол электростанция бунёд этади. Саудия Арабистони компанияси ТЭМ объекти қурилишига 1,5 миллиард доллар инвестиция йўллайди. Бошқа йўналишлар ҳам истиқболли эканлиги равшан.

Файсал Ҳаниф ал-Каҳтон, Саудия Арабистонининг Қозоғистондаги элчиси: 

– Агросаноат мажмуаси ҳамкорлик учун истиқболли сектор. Саудия Арабистонининг Қишлоқ хўжалиги вазири Қозоғистонга ташриф буюрганида Қозоғистон Президенти билан бу масалани муҳокама қилди. Яқинда Саудия Тараққиёт жамғармаси раҳбари ҳам Президент Тўқаев билан учрашди. Томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш масаласини муҳокама қилди. Озиқ-овқат хавфсизлиги борасида биз тиғиз ҳамкорлик қилиш ниятидамиз. Қозоғистон жаҳон озиқ-овқат хавфсизлигига ўзининг салмоқли улушини қўшиш имкониятига эга. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.