Президент ЕОИИ учрашувида иштирок этди

Президент ЕОИИ учрашувида иштирок этди

Қозоғистон Президенти Евроосиё Олий Иқтисодиёт кенгаши йиғилишида иштирок этди. Бирлашма учун юбилей йилда ЕОИИга аъзо давлатлар етакчилари Россияда, Санкт-Петербург яқинида учрашди. Тор таркибдаги учрашувда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян видеоалоқа орқали раислик натижаларини маълум қилди. Томонлар кун тартибидаги масала - умумий электр энергетика бозорини шакллантириш, молиявий бозор, божхона ва хизматларнинг ягона бозори соҳасидаги қонунчиликни уйғунлаштириш масалаларини муҳокама қилди. Экспертлар таъкидлашича, дунёда ЕОИИга қизиқиш ортиб бормоқда. Ўзбекистон ва Куба кузатувчи давлатлар саналади, Вьетнам, Сингапур, Сербия ва Эрон эркин савдо ҳудудига кирди. ЕОИИ аъзолари мажлисида яна бир стратегик қарор қабул қилинди, Эронга кузатувчи давлат мақоми берилди. Ҳамкорлик истиқболи – Транскаспий транспорт йўналиши орқали транзит салоҳияти ва савдо-иқтисодий шерикликни равнақ топтириш.  

Дмитрий Ланко, сиёсат фанлари номзоди: 

- Айтиш керак, энг муҳим ҳужжат - Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ва учинчи давлатлар ўртасида транзит тўғрисидаги шартнома. Мамлакатларимиз ҳудуди катта, бу давлатлар ҳудуди орқали транспорт йўллари ўтади, улар мамлакатларимизни ўзаро боғлаш баробарида дунёнинг турли минтақаларини ҳам туташтиради. Иккинчи муҳим иш. Жорий йилда эришилган ўзгариш – Эрон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига кузатувчи давлат сифатида қўшилгани бўлди. Ҳозирга қадар бизда иккита кузатувчи давлат бор эди, бири Ўзбекистон, иккинчиси Куба. 

Кенгайтирилган йиғилиш мобайнида кузатувчи давлатлар - Куба ва Эрон вакиллари чиқиш қилди. Иқтисодиётни ривожлантиришда ЕОИИ давлатлари билан эркин савдо зонаси муҳим роль ўйнади. Келгуси йили Эрон билан иқтисодий муносабатлар янада соддалаштирилади.  

Сейед Муҳаммад Атабак, Эрон Саноат, конлар ва савдо вазири: 

- Бугунги кунгача савдода муваффақиятли шериклик қиляпмиз. ЕОИИ давлатлари бозори тараққиёт учун яхши туртки беради. Эндиликда кузатувчи давлат сифатида Эрон ҳамкорликни чуқурлаштириш учун бошқа соҳаларни ҳам таклиф қилиши мумкин, бу транспорт, энергетика хавфсизлиги ва албатта, транзит. Биз Форс кўрфази ва бошқаларни ўзаро боғловчи занжир бўлишимиз мумкин.  

Евроосиё Олий Иқтисодий кенгашидаги йиғилиш якунлари бўйича, тарафлар 20 тадан кўпроқ ҳужжат имзоланди. ЕОИИ га раислик қилиш 2025 йилда Беларусга ўтади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.