Қозоғистон ва Россия Каспий саёзланиши сабабларини
ўрганиш учун қўшма ишчи гуруҳ тузади. Мажилис қўмитасида денгиз ҳавзасини муҳофаза қилиш масаласи
кўриб чиқилди. Бундан ташқари, Озарбайжон ва Туркманистон билан бирга ёпиқ сув
ҳавзаси экотизимини тиклаш мақсадида дунёдаги энг йирик лойиҳалардан бирини
рўёбга чиқариш мўлжалланмоқда. Унинг доирасида уч давлат сув ифлосланиши ва биохилма-хилликни
сақлаб қолиш учун кураш олиб боради. Лойиҳа учун Глобал экология жамғармаси 12 миллион доллар ажратади. У 5
йил ичида якунига етади.
Мансур
Ўшурбаев,
Қозоғистон
Республикаси Экология ва табиий захиралар вазири ўринбосари:
–
Шунингдек, БМТ
лойиҳасини молиялаштириш учун Каспий денгизининг Қозоғистон
қисми учун Глобал
экология жамғарма грантидан 8 миллион доллар сарфланади.
Адаптация жамғармаси
ҳисобидан Каспий соҳилларини ўзгаришларга мослаштириш учун маблағ жалб
этиш, бунга 10 миллион доллар сарфлаш кўзда тутилган.
Олимлар таъкидлашича, Каспий денгизи бугунги кунда мисли кўрилмаган экологик бўҳронга кириб боряпти. Унга 130 тадан зиёд дарё суви қуйилишига қарамай, ҳар йили сув сатҳи 8 сантиметрга пасайиб боряпти. Мутахассислар ҳисобига кўра, муаммо ҳал қилинмаса, 2050 йилгача у 33 метргача пасайиши мумкин. Эслатамиз,
ўтган йили Каспий муаммолари сабаблари ва оқибатларини ўрганиш учун Қозоғистонда илмий-тадқиқот институти очилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

