Туркистон алоҳида мақомга эга бўлди

Туркистон алоҳида мақомга эга бўлди

Туркистонга алоҳида мақом берилиши режа қилинган. Тегишли қонун лойиҳаси бўйича консультатив ҳужжат «Очиқ МҲҲ» порталида эълон қилинган. Унга кўра, шаҳар мамлакатнинг маънавий-тарихий маркази сифатида давлат аҳамиятига эга бўлади. Бунда тарихий-маданий мерос объектларини асраб-авайлашга устувор аҳамият берилади. Бундан ташқари, Туркистон вилоятининг маъмурий марказида туризмни ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш кўзда тутилган. Дарвоқе, мазкур соҳа – шаҳар иқтисодиётининг драйверларидан бири. Шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари ваколатини кенгайтириш таклиф қилиняпти. Хусусан, шаҳарни ривожлантириш сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш, унинг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш ва тараққиёт лойиҳалари учун давлат кўмаги кўрсатилиши. Янги киритилган тартиб-қоидалардан яна бири шуки, шаҳар ва вилоят маслихатлари, ҳокимликлари коммунал хўжалиги, транспорт инфратузилмаси, архитектура ва шаҳарсозлик, савдо ва хизмат кўрсатиш масалаларини мустақил ҳал этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси