Францияда мамлакатимиз кўргазмаси ўтказилади

Францияда мамлакатимиз кўргазмаси ўтказилади

Францияда «Қозоқ дашт цивилизацияси маданий коди» кўргазмаси ўтказилади. Европага аввал хорижлик томошабинга тақдим этилмаган ноёб экспонатлар ва қадимий раритетлар олиб борилади. Миллий экспозиция  Гиме Шарқ санъати музейида намойиш қилинади. Парижда мамлакат Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева ҳамда Франция музейи президенти Янник Линтц тадбир тафсилотларини муҳокама қилди. Таъкидлаш лозимки, ушбу галерея Европадаги энг тўла ва йирик Осиё санъати коллекциясига эга.

Янник Линтц, Гиме музейи президенти:
-  Европада, айниқса Францияда кўпчилик қачонлардир Буюк Ипак йўлининг бир қисми бўлган мамлакатнинг аҳамиятини чуқур тушунади. Мазкур заминда Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб маданиятлари учрашганини яхши биламиз. Бугунги кунда маданиятларнинг ўзаро тўқнашган уйғунлашуви тимсоли бўлган минтақани кўрсатиб бера олиш жуда муҳим. Бизда Қозоғистон билан боғлиқ артефактлар бор бўлса ҳам, томошабинлар қизиқишини ҳисобга олган ҳолда қозоқ маданияти ва тарихини кўрсатувчи янада аҳамиятли экспонатларни тақдим этишни истаймиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.