Ўтган сутка давомида республикада 2 минг 283 беморда коронавирус инфекциясига олинган ПЦР-тести ижобий натижа берди. Энг кўп ҳолатлар ҳамон Алматида кузатиляпти. Шаҳарда беш юз тўқсон етти одамда ковид аниқланган. 389 одам хасталанган пойтахт иккинчи ўринда. Қарағанди вилояти кейинги поғонада – 250 бемор рўйхатга олинди. Мамлакат бўйича КВИ юқтирганлар умумий сони 350 мингдан ортди. Ўтган кеча-кундузда 2 минг 791 қозоғистонлик тузалиб чиқди.
Абдумалик Сарманов таржимаси