Нур-Султонда 372 одамда КВИ аниқланди

Нур-Султонда 372 одамда КВИ аниқланди

Нур-Султон шаҳри ҳамон «қизил» зонада қолмоқда. Мегаполисда 372 одамда коронавирус аниқланди. Қозоғистонда эса бир сутка давомида 1 174 беморда ПЗР-тест ижобий натижа берган. Хасталик тарқалиши бўйича Қарағанди вилояти иккинчи ўринда - 152 ҳолат. Алмати шаҳрида яна 105 киши касалланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, Қозоғистон Республикасида пандемия бошланганидан буён жами 406 минг одамда коронавирус инфекцияси ташхиси тасдиқланган. Мамлакатда ҳар иккала компонент билан эмланганларнинг умумий сони 1 миллион 578 минг 894 нафарга етди.

Абдумалик Сарманов таржимаси