Спорт соҳаси фидокорлари мукофотланди

Спорт соҳаси фидокорлари мукофотланди

Астанада мамлакат спортининг энг кучли вакилларини мукофотлаш маросими ўтказилди. Улар қаторида фақат атлетларгина эмас, соҳани ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган мутахассислар ҳам бор. Алмати шаҳри алоҳида номинация бўйича тақдирланди. Мегаполис энг яхши спорт минтақаси сифатида тан олинди. «Йилнинг энг яхши спортчиси» номинациясида Ўзбекистонда бўлиб ўтган жаҳон биринчилигида мамлакатимизга олтин медаль олиб келган Махмуд Сабирхан ғолиб бўлди. 

Махмуд Сабирхан, Бокс бўйича жаҳон чемпиони:
- Тошкентда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз терма жамоаси 4 олтин ва 1 кумуш медаль олди. Олтин медаллардан биттаси менга насиб қилди. Бугун берилган энг яхши спортчи унвони янги ғалабаларга илҳомлантиради. Ҳозир ўз олдимга лицензия олиш ва келгуси йилда Олимпиада ўйинларида қатнашиш мақсадини қўйганман.

Туризм ва спорт вазирлиги берган маълумотга кўра, атлетлар бу йилда аъло натижалар кўрсатди.  Улар 1 минг 400 халқаро беллашувда қатнашишди ва 860 дан кўпроқ медаль олишди. Шу жумладан, 291 олий мукофотга ноил бўлишди. 68 та медал жаҳон чепионатларидан, 47 таси Осиё чемпионатларидан ва 10 таси Осиё ўйинларидан келтирилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.