Унда 600 нафар ўғил-қизлар саёҳат қиляпти. Турли ижодий танловлар ғолиблари ва кўпболали, кам таъминланган оилалар фарзандлари ўтирган ва «Туған елге саяхат» деб аталган поезд республиканинг етти минтақасини кезади. У Астанадан йўлга чиқди ва Бойқўнғир, Туркистон, Алмати, Бурабайни кезади. Болалар она ватан манзаралари ҳамда диққатга сазовор жойларини томоша қилади.
САЁҲАТЧИ БОЛА:
– Бундай имконият учун миннатдорман. Ота-онамга ҳам улкан раҳмат дегим келади! Келажакда биз ватанимизга сидқидилдан хизмат қиламиз!
Абдумалик Сарманов таржимаси