Қозоғистонда йил давомида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларга киритилган инвестиция ҳажми салкам 20 фоизга ортди. Киритилган капиталнинг асосий қисми Астана, Жамбил ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида турли иншоотлар қурилиши учун сарфланди, дея хабар тарқатган финпром.кз. Портал берган маълумотга кўра, 10 ой ичида жами 169 миллиард тенге сармоя келган. Пойтахтда 51 миллиард тенгедан зиёд инвестиция сарфлангани қайд этилди. Атирау ва Улитау вилоятларида вазият анча оғир, уларда соҳага тегишлича 447 ва 496 миллион тенге киритилган. Аналитиклар ҳисобига кўра, капиталнинг асосий қисмини маҳаллий бюджетлар ва корхоналарнинг ўз маблағи ташкил этади. Республика бюджетидан эса бу соҳаларга атиги 35 миллиард тенге сарфлангани қайд этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси