Ўтган ҳамта Чимкентда икки давлат ҳукумати раҳбарлари ўринбосарилари тегишли протоколни имзолади. Марказ «Атамекен» – «Гулистон» халқаро ўтказиш пункти яқинида бунёд этилади. Томонлар бунинг учун 50 гектардан ер ажратади. Шу билан бирга, 15 мартгача томонлар рўёбга чиқариладиган лойиҳалар рўйхатини тақдим этади. Таъкидлаш лозимки, марказ саноат соҳасида ўзаро самарали ҳамкорлик юритиш имконини беради, Марказий Осиё давлатлари орасидаги «Шимол – Жануб» йўлагини ривожлантиришга хизмат қилувчи асосий майдонча вазифасини бажаради.
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида товар айланмаси 5 миллиард долларга етди
Таъкидлаш лозимки, 2022 йил якунларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида товар айланмаси 5 миллиард долларга етди. Бу эса ўтган йилги кўрсаткичлардан салкам 30 фоизга кўп. Қозоғистон товарлари экспорти 3,7 миллиард долларни ташкил қилди. Асосан рудалар ва мис концентрат, буғдой, автомобиль, кунгабоқар ёғи, мол гўшти ва алюминий ҳисобига ўсишга эришилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси