Silk Way Star танловининг 7 - сони : иштирокчилар қозоқ қўшиқларини ижро этишди

Silk Way Star танловининг 7 - сони : иштирокчилар қозоқ қўшиқларини ижро этишди

Дам олиш кунлари Jibek Joly телеканалида Silk Way Star танловининг еттинчи эпизоди эфирга чиқди. Қатнашчилар машҳур қозоқ қўшиқларини куйлади. Натижада, монголиялик Мишель Жозеф ва Малайзия вакиласи Язмин Азиз биринчи ўринга чиқишди. Улар «Қаратўрғай» композицияси ва «Суғир термалари»ни тақдим этишди. Барча босқичлар якунига кўра, Мишель Жозеф рейтингда пешқадам. Қирғизистонлик Тамға эса лойиҳани тарк этди.

Тамға, Silk Way Star танлови қатнашчиси /Қирғизистон/:

- Ўзимни синаб кўрдим, дастурдан истаган ва ўзимдан кутган ҳамма нарсани олдим. Жуда мамнунман, келажакда катта муваффақиятларга эришаман, деб ўйлайман. Бу танлов мен учун ўзимни синаш бўлди, дея оламан. Бошқа амплуада кўриндим, янги одамлар билан танишдим. Бу қозоқ лойиҳаси, Қозоғистонни қўллаганимдан мамнунман.

Абдумалик Сарманов таржимаси