Юнус Сафардиар кўргазмаси очилди

Британиялик машҳур ҳайкалтарош Юнус Сафардиар Қозоғистонда илк кўргазмасин ўтказди. «Иккинчи довон» деб аталган кўргазмада муаллифнинг ҳаётга бўлган нигоҳи акс этган. У турли услуб ва материаллар ҳамда ғоялар уйғунлигини намойиш этди. Томошабинларни ўзига хос фигуралар ва суратлар лол қолдиради. Футуристік нигоҳ ва шарқ халқларига хос маданият картиналар ва видеоинсталяцияда ўз аксини топган. Таъкидлаш лозимки, кўргазма 17 ноябргача Миллий музейда давом этади.

Юнус Сафардиар, ҳайкалтарош:

- Инсоният ҳали бундай даврни бошидан ўтказган эмас. Модерн ниҳоясига етиб, постмодернда яшаётганимизга 100 йилга яқинлашди. Ҳозир бу даврнинг авж нуқтасини кўраётганимиз сир эмас. Постмодерн нима ўзи? Унинг на йўналиши бор, на мазмуни бор. Ҳар бир одам фақат ўзининг қоилаларига асосланади. Эндиликда бир одамнинг гапи, деган қинғир қараш йўқ. Минглаб, миллионлаб одамлар ўз нигоҳини намойиш этяпти. Постмодерн даврининг ёрқин кўриниши шундай.

Абдумалик Сарманов таржимаси