Астанада халқаро «Опералия» фестивали
иш бошлади. Жорий йилги тадбир иштирокчиларнинг кенг таркиби билан фарқ қилади.
Улар орасида ижодий жамоалар, шунингдек, Европа ва Осиё мамлакатларининг машҳур
опера ҳамда балет юлдузлари бор. Гала-оқшом меҳмонлари учун Италия Операси
яккахонларининг чиқишлари ажойиб совға бўлди. Улар бошқа фахрий меҳмонлар билан
бирга қизил йўлакчадан юриб ўтди. «Астана Опера» театри фойесида ташкил этилган
театрлаштирилган шоу ҳам ҳаяжонли олқишларга сазовор бўлди. «Опералия» дастури
ўта бой. Фестивалда опера, балет ва мусиқа санъатининг энг яхши намуналари
тақдим этилади.
Еренбак Тойкенов, Режиссёр театра «Астана Опера»:
- Фестивалда миллий операга алоҳида эътибор қаратилган. Биз
мамлакатимизнинг бой маданий меросига катта аҳамият берамиз. Саҳнада
янграйдиган ҳар битта асар ўзига хос, ижро жиҳатидан жаҳон операси билан тенг
даражада.
Таъкидлаймиз, «Опералия»
фестивали 13 июлга қадар давом этади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.