Silk Way Star танловида 8 нафар қатнашчи қолди

Silk Way Star танловида 8 нафар қатнашчи қолди

Silk Way Star халқаро шоусининг саккизинчи эпизоди эфирга чиқди. Бу босқич қатнашчилар учун ҳаяжонли кечди. Иштирокчилар «Голос» ва «Евровидение» каби йирик халқаро танловларда ғалаба келтирган машҳур хитларни ижро этишди. Ҳакамлар малайзиялик Язмин Азизнинг чиқишини юқори баҳолади. Тожикистонлик Фахриддин Ҳакимов эса танловни тарк этиш эҳтимоли остида қолди. Лекин Хитой вакили бўлган ҳакам вето ҳуқуқидан фойдаланди ва артистни лойиҳада қолдирди. Таъкидлаш лозимки, фақат ташкилотчи давлатлар - Қозоғистон ва Хитой бундай ҳуқуққа эга.

Хун Бин, Silk Way Star танлови ҳаками, Хитой:

- Фахриддиннинг қандай тайёрланганини кўрдим. Артист жуда меҳнатсевар, деб бемалол айта оламан. Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, бу босқич учун у чиройли ва оҳангдор композиция тайёрлади. Шунинг учун мен унинг ҳаракатини қадрлаш ва қатнашчига имконият бериш керак, деб ҳисобладим. Мен саҳнада айтганларим самимий эди. Финал яқинлашгани сари биз ўзаро яқинлашяпмиз. Бир оилага айланиб қоляпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси