Яқинлашиб
келаётган шанба, 20 сентябрь куни Silk Way Star халқаро
вокал танловининг премьераси кутиляпти. Шоунинг барча эпизодлари Jibek
Joly/Silk Way каналида ва иштирокчи давлатлар телеканалларида намойиш қилинади.
Лойиҳа аудиторияси 1 миллиард нафар томошабиндан ошиши кутиляпти. Таъкидлаш
лозимки, лойиҳа қозоқ, хитой ва инглиз тилларида намойиш қилинади. Шоуни TV+да онлайн томоша қилиш мумкин.
Мазкур стриминг-майдончада лойиҳа эксклюзив шаклда, юқори сифатда узатилади. TV+ янги авлод интернет уланиши — 10G
форматида ишлай олади.
Айгуль
Есимова, «Қазақтелеком» ҲЖ етакчи
мутахассиси:
-
Ҳозир TV Plus катта тезликда маълумот узата олади. Тегишли кўрсатувлар етказиб
берилди, улар бор, жадал кўчирилиши туфайли хонадонингизда дарҳол томоша қила
оласиз. Бир вақтнинг ўзида 64 та қурилмани 10G тезлигида интернетга улай
оласиз.
TV+ майдончасида Silk
Way Star
кўрсатувларини жонли эфирда ҳам, кейинроқ ҳам исталган қурилмадан томоша қила
оласиз. Иловада шоунинг янги эпизодлари анонслари ва премьералари берилади.
Таъкидлаш лозимки, вокал танлов Буюк Ипак йўлидаги 12 давлат - Қозоғистон,
Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Хитой, Қирғизистон, Малайзия, Монголия,
Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Жанубий Корея артистларини бирлаштиради.
Унга ўз мамлакатида ном қозонган ижодкорлар жамланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

