Анъанавий қозоқ ошхонаси хорижда оммалашиб боряпти. Нью-Йоркда юртдошларимиз бир қанча ресторан очган. Шинам муҳим, миллий колорит ва қозоқ миллий чолғу асбобларида ижро этилган сеҳрловчи оҳанглар туристларни ҳам, маҳаллий аҳолини ҳам ўзига жалб этади. Тўрт йил аввал Фарида Ғаббасова укаси билан кичкина кафе очганди. Кейинроқ бизнес кенгайди, ҳозир Манхэттенда иккита қозоқ ошхонаси тақдим этадиган ресторани ишлаб турибди. Ҳақиқий қозоқ таомлари мазасини бериши учун қатор ингредиентлар, зираворлар, ёғ Қозоғистондан келтирилади. Ҳатто қази ва шужуқ ҳам бор. Фақат маҳаллий аҳоли истагига кўра мол гўштидан тайёрланган.
Фарида Ғаббасова, тадбиркор:
- Америкада от гўштидан пишириладиган ҳар қандай таом тақиқланган. Жуда жиддий тақиқ. Биз қонунга эътибор билан қараймиз. Қазини мол гўштидан тайёрлашга тўғри келади. Уларга табиий маҳсулотлардан тайёрланган таомлар жуда ёқади. Мазаси ҳам ажойиб. Ҳеч қандай консервант қўшилмаган.
Фарида келажакда АҚШнинг бошқа штатлари - Техас, Калифорния ва ФлорИдада ҳам ресторан очишни режалаштирган. Мегаполис мэри Эрик Адамс қозоқлар фаоллиги ҳақида фикр билдирди.
Эрик Адамс, Нью-Йорк шаҳри мэри:
- Бу ерда яшовчи қозоқлар маънавий бой. Ўз бизнесини ривожлантиради. Билим ва ҳамкорлик кучига ишонади.
Абдумалик Сарманов таржимаси