Silk Way Star: Лойиҳа ташкилотчилари иши юқори баҳоланди

Silk Way Star: Лойиҳа ташкилотчилари иши юқори баҳоланди

Халқаро «Silk Way Star» лойиҳасида тажрибали жамоа иш олиб бормоқда. Майдончада кеча-ю кундуз юздан ошиқ мутахассис меҳнат қилади. Бири техник томондан жавобгар, бошқаси – меҳмонларни жойлаштириш, уларни кузатиш ва  трансфер учун масъул. Шоу қатнашчилари ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Кўпчилик эътирофича, саҳнада ҳам, ундан ташқарида ҳам барчаси пухта ўйланган бу даражадаги ташкилотчиликни улар ҳали кўрмаган. Шу боис ҳам,  артистларнинг ишончи комил, шоу нафақат томошабоп бўлади, балки Осиё ва Евроосиё медиамайдончасида ҳақиқатан нодир тадбирга айланади.

Довран Шаммиев, «Silk Way Star» иштирокчиси, Туркманистон:

- Барчаси жуда пухта режа асосида ташкил этилган, транспорт, либослар ва саҳна, бошқа жиҳатлардан ҳам яхши. Биринчи эпизоддан бошлаб, биз кўрган фотосуратлар, ҳар бир постановка ўзига хос чиқишга айланди. Шу боис, ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман, қозоғистонлик ва хитойлик ҳамкорлар шу қадар ноёб телешоуни яратиш учун катта ишни амалга оширган, умид қиламанки, келгусида бу тадбир Европадаги  «Евровидение» каби оммалашиб кетади.

Лойиҳа қатнашчиларини нафақат тишкилий ишлар, балки юртимиз пойтахтининг жамоли ҳам ҳайратга солди. Улар учун шаҳар бўйлаб экскурсия уюштирилди, 12 давлатдан келган иштирокчилар, шунингдек, ҳакамлар ҳайъати аъзолари този ва бургут кабилардан иборат қозоқ халқ “миллий хазина”си билан танишди.

Чжан Хэ Сюань, Silk Way Star иштирокчиси, Хитой:


- Бугун биринчи марта жонли бургутни кўрдим, илгари фақат телевизорда кўрганман. Уларни кўпайтириш, боқиш қийинлигини биламан. Бу дарҳақиқат кўркам қуш, мен учун бургут куч тимсоли. Мени миллий либосларингиз ҳам ҳайратга солди, дўмбира ижросини берилиб тингладим.


Халқаро лойиҳа қатнашчилари мамлакат Конституциясининг 30 йиллигига қозоғистонликларга ҳадя тайёрлади. Туркманистон, Ўзбекистон ва Грузиядан келган хонандалар биргаликда афсонавий «Атамекен» қўшиғини қозоқ тилида куйлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси