Ақтауда янги дунё рекорди ўрнатиш ва тарих саҳифасидан жой олиш мўлжалланяпти. Бунинг учун 22 март куни Каспий денгизи соҳилида ўтказиладиган «BestfestNauryz» фестивалида миллий либослар кийган 5 минг нафар юртдошимиз тўпланади. Бу ютуқни қайд этиш учун Гиннесс китоби вакили ташриф буюриши кутиляпти. Ташкилотчилар фикрича, бу воқеа барчага хушкайфият бериши билан бирга маданиятимизнинг ўзига хослиги ва гўзаллигини дунёга намойиш этади. Миллий маданиятга эътибор тортади, туризм ривожланишига ёрдам беради.
Асемгуль
Адамбай, ташкилий қўмита раҳбари:
-
«Best fest Nauryz» фестивалидан асосий мақсад — бой маънавиятимиз ва тарихий
меросимизни дунёга тақдим этиш. 22 март куни бу воқеага гувоҳ бўлиш ниятида
Қозоғистонга биринчи марта Буюк Британиядан Гиннесс рекордлар китоби штаби вакиллари
келади. Ушбу воқеа бой маданиятимизни дунёга намойиш этиш имконини беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

