Алматида ташкил қилинган Қозоғистон қўшиқчиси Димаш Қудайберген билан учрашувга 45 давлатдан 10 минг нафардан зиёд мухлис келди. Артистнинг таваллуд кунида улар севимли санъаткорини табриклашди.
Ҳамда у билан юзма-юз гаплашишди. Ижодий режаларини тинглашди. Шу жумладан, октябрь ойида Нью-Йоркдаги машҳур Madison Square
Garden саҳнасида Димаш Қудайбергеннинг концерти ўтказилиши режалаштирилган. Ижодкор Қозоғистон, Испания, АҚШ, Россия, Колумбия, Чили, Туркия ва бошқа давлатлардан келган мухлислари
саволларига жавоб берди.
Сейма Суеда, Димашнинг мухлиси:
– Димашнинг ғаройиб овози, ўзига хос услуби, маданиятига садоқати, туркий дунё билан боғланиши мени лол қолдирди. У юртим ва менинг қалбим билан пишиқ ришталар орқали
боғланганини сездим. Ижодкорнинг ўз маданияти ва бошқаларни ҳурмат қилиши
қадрли. Биз уни севамиз
ва қадрлаймиз.
Мухлислар учрашувида Қозоғистон артистлари ҳам саҳнага
чиқди. Димаш репертуарининг энг машҳур қўшиқларини ижро этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

