Қозоғистон Президентининг Парламент қуйи палатасини тарқатиб юбориш ва сайлов кунини белгилаш тўғрисидаги Фармони – конституциявий ислоҳотга мувофиқ сиёсий тизимни қайта ишга тушириш йўлидаги муҳим қадам. VII чақириқ Мажилиси депутатлари фикрича, барқарорликни сақлаб қолиш ва Янги Қозоғистонни яратиш ишини давом эттириш зарур.
Жулдиз Сулейменова, Қозоғистон Республикаси Парламенти VII чақириқ мажилиси депутати:
- Бу – мамлакатда ўтказилаётган ҳуқуқий-сиёсий ислоҳотларнинг мантиқий давоми. Депутатлар халқ дардини етказиб бериши, муҳокамага олиб чиқиши керак. Натижада, кўплаб ижтимоий масалалар ҳал бўлади, таълим ва маданият муаммолари бартараф қилинади. Бизда умумий сиёсий жараён шаклланди. Ўйлаймизки, бугунги кунда давом этаётган сиёсий жараён Қозоғистоннинг янги қиёфасини яратади.
Жулдиз Сулейменова, Қозоғистон Республикаси Парламенти VII чақириқ мажилиси депутати:
- Эндиликда сайловда қатнашишни истаган ҳар бир номзод учун имконият туғилди. Шунинг учун барча депутатлар қўллаб-қувватлаган бу қарор ўта муҳим, деб ҳисоблайман. Бир мандатли округларда турли сабабларга кўра сиёсий партия туза олмаган, улар ишида қатнашишни истамаганлар номзодини кўрсатиш имкониятига эришди. Еттинчи чақириқ Мажилиси тарихий вазифасини бажарди, у тарихга кирди. Ҳозир Ижтимоий Кодексни муҳокама қилишга яқинлашдик. Лекин, менимча, бу масалани кейинги чақириқ депутатлари охирига етказади.
Абдумалик Сарманов таржимаси