Эронга 250 миллион доллар миқдорида маҳсулот юборилади

Эронга 250 миллион доллар миқдорида маҳсулот юборилади

Эроннинг биринчи вице-президенти Муҳаммад Мўҳбер билан мулоқотда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов шундай баёнот берди. Унинг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ўтган йили 20 фоизга ошди ва 528 миллион долларни ташкил қилди. Шу билан бирга, Бош вазир бу кўрсаткични 3 миллиард долларгача ошириш имконияти борлигини тилга олди. Агросаноат соҳасида кўп миқдорда маҳсулот юбориш имкони мавжуд. Унинг улуши ўзаро савдода 70 фоизни ташкил қилади.

АЛИХАН СМАИЛОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

- Биз учун аграр сектор жуда истиқболли, икки томонлама товар айланмасида унинг улуши салмоқли. Ёрма каби анъанавий экспорт товарларидан ташқари Қозоғистоннинг ун маҳсулотлари, турли-туман макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик мойи, чорвачилик маҳсулотларини ҳам кўриб чиқишни тавсия этган бўлардик. Шу билан бирга, биз мавсум оралиғида Эрондан кўп миқдорда эртапишар мева-сабзавот келтирилишидан манфаатдормиз.

Алихан Смаилов ва Муҳаммад Мўҳбер  инвестиция жалб этиш, транзит-транспорт соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш ва юк ташувини ошириш масаласини муҳокама қилди. Томонлар эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш учун йўл харитаси тузиш ҳақида келишиб олди.

Абдумалик Сарманов таржимаси