Қозоғистон ва Эрон ўртасида умумий
қиймати 93 миллион долларга тенг 10 та шартнома тузилди. Мамлакат бизнесменлари яна 250 миллион доллар қийматга эга 75 турдаги маҳсулот етказиб беришга тайёрлигини билдирди. Теҳрон бизнес-форумида 50 тадан зиёд Қозоғистон ва 200 тадан зиёд Эрон
компанияси қатнашди. Таъкидлаш
лозимки, агросаноат икки
томонлама ҳамкорликдаги устувор йўналишлар қаторидан ўрин олди. Қозоғистон Эронга буғдой, арпа, ун, ўсимлик ёғи экспорт қилишга тайёр. Ўтган йил
якунларига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 340 миллион долларни ташкил қилди. Бу эса 2023
йилдагидан 12
фоизга
кўп. Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари айланмаси салкам қирқ фоизга ортди ва 220 миллион долларга етди.
Абилай Санан, тадбиркор:
- B2B-учрашувларда кўплаб Эрон компаниялари билан учрашдик. Уларнинг товарларини импорт қилиш, ўз маҳсулотимизни
сотиш бўйича анча келишувлар имзоланди. Бундай тадбирларни ўтказиш мамлакатларимиз
иқтисодиётига ижобий таъсир қилади, бошқа мамлакатлар учун ҳам фойдали, деб ўйлайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

