Чимкентда саноат
ҳудудлари модернизацияланади, уй-жой қурилиши ҳажми ортади, экологик таваккал
зоналари бартарф қилинади, шаҳар аҳли учун яшаш шароити яхшиланади. Бу
ўзгаришларнинг барчаси 2035 йилгача амалга оширилади. Ҳукумат шаҳарнинг Бош
режасини тасдиқлади. Унга кўра, мегаполисда янги айланма темирйўл ва суткасига
20 минг йўловчига хизмат қилувчи вокзал қурилади. Бундан ташқари, шаҳар
иқтисодиёти соҳалари ривожланишда давом этади. Натижада, ишлаб чиқариш самарадорлиги,
рақобатбардошлик ва мамлакат маҳсулотлари сифати ортади. Шунингдек, Next Generation
Network технологиясидан фойдаланган ҳолда телекоммуникация тармоқларини
кенгайтириш ва модернизациялаш кўзда тутилган.
Динара Алимова, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири матбуот котиби:
- Ҳукумат Чимкент
шаҳрини 2035 йилгача ривожлантиришга мўлжалланган янги бош режани ишлаб чиқди. Бош
вазир Алихан Смаилов тегишли қарорни имзолади. Саноат ҳудудини модернизациялаш
масалаларига алоҳида эътибор бериляпти. Уларнинг майдони янги саноат зоналари
ҳисобига 5 минг гектаргача ортади. Кўзда тутилган чора-тадбирлар 1 миллионтагача
қўшимча иш ўрни яратилишини кўзда тутади. Бодом, Қўчқорота, Қорасув ва Сайрамсув
дарёлари соҳилларини муҳофаза қилиш лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.