СИ соҳасида халқаро стандартлар керак

СИ соҳасида халқаро  стандартлар керак

Сунъий идрок транспорт, тиббиёт, соғлиқни сақлаш ва бизнес каби кўплаб соҳаларни фаол ўзгартирмоқда. Шу сабабли сунъий идрок соҳасида стандартлар ишлаб чиқиш масаласи долзарб бўлиб боряпти. Халқаро электротехника комиссиясининг коммуникациялар бўйича директори Жеймс Вуд телеканалимизга берган интервьюсида маълум қилишича, бугунги кунда халқаро стандартлар биринчи навбатда, технологияларнинг хавфсизлигини, турли тизимларнинг мувофиқлиги ва уйғунликда ишлай олишини таъминлайди. Лекин бу етарли эмас. Эксперт сунъий идрокни ривожлантириш янгича ёндашув талаб қилишини, стандартлар нафақат техник талаблар, балки технологияларнинг одамларга таъсирини ҳам ҳисобга олиши кераклигини таъкидлади. Чунки улар кундалик ҳаётига тобора чуқур сингиб боряпти.

Жеймс Вуд,  Халқаро электротехника комиссиясининг коммуникациялар бўйича директори:

- Қозоғистон сунъий идрок қандай имкониятлар ва қийинчиликлар туғдиришини яхши тушунади. Энг муҳими шу. Бизда ушбу муаммоларга жавоб берадиган стандартларни, шу жумладан, сунъий идрок соҳасидаги стандартларни ишлаб чиқишни таъминлаш учун етарли имконият бор. Ташкилотимиз тегишли стандартларни ишлаб чиқишда қўмиталари орқали барча мамлакатлар билан ҳамкорлик қила олади. Бундай ёндашув сунъий идрок жадал ривожланиши даврида самарали ва таъсирчан стандартларни яратишга ёрдам беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.