Европа ва Осиёнинг IT, фанлар ва қишлоқ хўжалиги бўйича илғор таълим даргоҳлари эшигини очади. Истовчилар уларга грант ва пулли асосида ўқишга кириши мумкин. Манаш Қўзибаев номли Шимолий Қозоғистон университети базасида АҚШдаги Аризона университети ваколатхонаси иш бошлади. Дастлабки 3 курсда талабалар Қозоғистонда, сўнгги курсда марказий таълим даргоҳида ўқийди.
Дамель Мектепбаева, Kozybayev University бошқаруви аъзоси:
- Бизда икки турдаги дастур бор. Биринчиси – икки дипломли деб аталади. Унда биотехнология ва ахборот технологияларини ўқиш мумкин. Абитуриентларда у жуда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, 5 та халқаро дастур бор. Унда муҳандислик, педагогика, табиий фанлар бор.
Ақтўбеда Бизнес ва саноат соҳасида Британия университети иш бошлади. Қизил Ўрдада Сеуль фан ва технологиялар университети ўз кампусини очади. Бир қанча немис олий таълим даргоҳлари Ақтауда иш бошлайди. Қозоғистонда хорижий илмгоҳлар филиаллари очилиши ёшларнинг хорижга чиқмай туриб етакчи халқаро университетлар дипломлари олиши учун имконият яратади. Бундан ташқари, у маҳаллий таълим даргоҳларининг янада ривожланиши учун туртки беради, дейишди вазирликда.
Бану Нарбекова, олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи:
- Менимча, янгидан турли филиаллар очилиши билимдон ёшларнинг кетиб қолиши олдини олади, университетларимизнинг рақобатбардошлигига таъсир кўрсатади. Чунки биз фақатгина таълимий тажриба олмаймиз, илмий изланишларда қатнашамиз. Ҳозир энг муҳими, тадқиқотларга эътибор қаратиш ва уларнинг тижорийлашишига эришиш.
Таъкидлаш лозимки, бошқа университетлар билан ҳам музокаралар давом этяпти. Келгуси 7 йил ичида 12 хорижий таълим даргоҳи Қозоғистонда филиал очмоқчи. Дарс бериш учун етакчи профессорлар ва тадқиқотчилар жалб этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси