Улар бунинг учун етарли маблағи борлигини исботлаши шарт эмас. Илгари черковларда узоқ муддат ишлаш учун келган руҳонийлар ўз банк ҳисобида 1 минг 320 ойлик ҳисоб кўрсаткичига тенг, яъни тўрт ярим миллион тенге миқдоридаги пул маблағига эга бўлиши зарур эди. Энди улар доимий яшаш жойини тасдиқлаши ҳам шарт эмас. Фақат Католик черковининг ёзма тасдиқлаши кифоя қилади. Бугун Мажилис Қозоғистон ва Ватикан ўртасида тузилган қўшимча шартномани тасдиқлади. Мазкур ҳужжат халқаро даражада Қозоғистон нуфузини оширади, мамлакатда конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлайди. Таъкидлаш лозимки, ушбу ҳужжат ўтган йили Рим Папаси Францискнинг Қозоғистонга сафари давомида имзоланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси