1 августдан
Қозоғистонда миллий
қишлоқ хўжалик саноғи ўтказилади. Мавсум
давомида 2 миллионта хонадон ва 300 мингта қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари рўйхатга олинади. Миллий статистика бюроси раҳбари берган маълумотга кўра, ишлар 20 октябргача давом этади. Иштирокчилар
сентябрь ойигача саноқ варақаларини онлайн тартибда тўлдириши мумкин. Сўнгра саноқ юритувчилар масофадан туриб саволларга жавоб бермаганларнинг
қошига йўл олади. Фуқароларга қулай бўлиши учун қишлоқ ҳокимликлари ва
туман статистика бўлимларида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш майдончалари
очилади. Турли саволлар билан sanaq.gov.kz сайтидаги sanaq-Myrza виртуал ёрдамчиси ҳамда 1446 боғланиш марказига мурожаат этиш мумкин. Миллий статистика
бюроси
берилган маълумотларнинг махфийлигини кафолатлайди. Улар фақат
жамланган ҳолда ишланади ва эълон қилинади.
Мақсат Турлибаев, Қозоғистон Республикаси Миллий Статистика бюроси раҳбари:
- Барча босқичлар ниҳоясига етгач 2025 йил декабрида дастлабки якунлар чиқарилади. Якуний маълумотлар ва аналитик ҳисоблар Миллий статистика бюроси сайтида 2026 йилда тақдим этилади. 2025 йилги миллий қишлоқ хўжалиги саноғи Қозоғистон аграр секторини барқарор ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган стратегик аҳамиятга эга тадбир эканлигини яна бир марта эслатаман. Маълумотлар давлат сиёсатини шакллантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш учун асос бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

