Қозоғистон кабель инновациявий чиқариляпти. Республикада радиациявий-модификацияланган изоляция қатламига эга кабель тайёрланяпти. Материал Евроосиё Миллий университети қошилаги Ядро технологиялари паркида ишлаб чиқилди. У кучланишларга, юқори ҳароратга чидамли, муқобил энергетика соҳасида ишлатилиши мумкин. Ўзига хос маҳсулот Ўзбекистонни қизиқтирди. Ундан қуёш фотоэлектростанцияси қурилишида фойдаланиш мўлжалланяпти. Қозоғистон ишланмаси бу лойиҳага тўғри келади. Қўшни республикага биринчи маҳсулот партияси экспорт қилинди. Тез орада Қозоғистон кабели Россияда ҳам харидорини топиши мумкин. Умуман олганда, Қозоғистон ишлаб чиқарувчилари йилига 15 минг километр кабел чиқаради. Таъкидлаш лозимки,бу маҳсулот авваллари фақат АҚШ ва Европа давлатларида чиқарилган.
Жанна
Қурманғалиева, Евроосиё Миллий университети фан, тижоратлаштириш ва
байналмилаллаштириш проректори:
– Ишлаб чиқаришга
жорий этиш фақат ўтган йилдан бошлаб амалга оширилди. 2021 йилда Ҳукумат
қарорига кўра ядро технологиялари парки Евроосиё миллий университетига берилди,
ишлаб чиқариш ва мутахассислар тайёрлаш бир жойда жамланди, биз кучли силжишга
эришдик.
Виталий
Распопин, Инновациявий кабель ишлаб
чиқарувчи компания директори:
- Биринчи навбатда
бизнинг бозоримиз – мамлакатнинг ички бозори. Уни тўлдириш керак. Ўзбекистонда
битта лойиҳа рўёбга чиқариляпти, кабель юборилди, бизнинг маҳсулот монтаж
қилиняпти. Менимча, Қирғизистон ва Россия ҳам истиқболли бозор бўла олади.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон
– Қозоғистоннинг энг йирик савдо
ҳамкорлари қаторига киради. Икки давлат Марказий Осиёдаги ўзаро савдонинг 70
фоизини таъминлайди. Ўтган йилга кўра, республикалар ўртасида товар айланмаси 5
миллиард долларни ташкил қилди. 10 миллиард долларга етиб бориш
режалаштириляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.