«Шимол-Жануб» йўлагининг ўтказиш қуввати уч мартадан зиёдга, 6 миллион тоннадан 20 миллион тоннагача ортиши кутиляпти. Тегишли ишлар босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган. Ҳукумат тезкор ишчи гуруҳи йиғилишида чегараоша хабларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Қозоғистон темир йўллари вакиллари берган маълумотга кўра, давлатлараро ўтказиш пунктлари самарадорлиги таҳлил қилинди, уларни яхшилаш чоралари кўриляпти. Каспий транспорт тугунида «Ақтау денгиз порти» махсус иқтисодий зонаси асосида контейнер хабини рўёбга чиқариш бўйича иш бошланди.
Жетису вилоятидаги Хоргос тугунида, минтақа ҳокимлиги берган маълумотга кўра, бугунги кунда 48 иштирокчи рўйхатга олинди, 15 та корхона ишлаб турибди. Йил охиригача 6 лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган. «Хоргос»нинг умумий даромади 1,5 миллиард тенгени ташкил этди. Апрелдан ноябргача Чегараолди ҳамкорлиги халқаро маркази орқали 8 минг тонна юк ташилди. Киритилган инвестицияларнинг умумий миқдори 141 миллиард тенгега етди. Бундан ташқари, «Евроосиё» халқаро чегараолди савдо маркази, «Алатау» саноат савдо-логистика мажмуаси, «Марказий Осиё» халқаро чегараолди савдо марказини барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.