Ҳукумат инвестициявий муҳитни яхшилаш масаласини кўриб чиқди

Ҳукумат инвестициявий муҳитни яхшилаш масаласини кўриб чиқди

Қозоғистонда дори-дармон ишлаб чиқариш ҳажми ортади. Давлат томонидан инвесторларни қўллаб-қувватлаш мамлакатда инновациявий препаратлар ишлаб чиқаришни локаллаштириш, шунингдек, технологиялар трансферти ва ходимларни ўқитиш имконини берди. Шу кунгача 34 та компания билан 2,5 минг турдаги дори ва тиббиёт анжомлари ишлаб чиқариш бўйича 90 та узоқ муддатли контракт тузилди. Шу жумладан, республика дунёнинг энг йирик фармацевтика компаниялари - Pfizer, Roche, AstraZeneca билан ҳамкорликни йўлга йўқди. AstraZeneca Қозоғистонда препаратлар ишлаб чиқаришга 5 миллион доллар инвестиция киритди. 2030 йилгача AstraZeneca тақдим этган сармоя миқдори 40 миллион долларга етади. Компания бир ойдан кейин дастлабки товарларини истеъмолчиларга юборади. Қозоғистон Бош вазири раислигида ўтказилган инвестициявий муҳитни яхшилаш масалалари бўйича кенгаш йиғилишида хорижий элчихоналар, Америка савдо палатаси вакиллари, халқаро компаниялар минтақавий директорлари ҳам қатнашди. Улар Қозоғистоннинг технологик ишлаб чиқаришлар хабига айланиши учун барча имкониятлар борлигини таъкидлашди.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев халққа Мактубида миллат саломатлигини мустаҳкамлаш учун мажмуавий тадбирларни рўёбга чиқариш зарурлигини таъкидлади. Ҳукумат соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш учун барча тадбирларни кўряпти. Биз инвестиция ҳажмини ошириш, ишлаб чиқаришни локаллаштириш, инвесторлар иштирокида қўшимча қиймати юқори маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун кластерлар яратишга интиляпмиз.

Дмитрий Занчев, Ge Healthcare ташкилотининг Марказий Осиёдаги президенти:

- Қозоғистон эътиборини ўзига жалб этаётган асосий масала – это сармоядор нуқтаи-назаридан оқилона ва синчковлик билан ёндашиш, ишларни кузатиб бориш ҳисобланади. «Қазақ инвест», аслини олганда, Ер сайёрасининг Евроосиё қисмидаги инвестициялар жалб этиш бўйича энг яхши агентлик. Унда лойиҳалар бошидан охиригача назорат остида бўлади, юқори малакали маслаҳатлар берилади, инвестициялар тўғрисида шартномалар учун ҳужжат топширишда, музокараларда, ҳужжат тайёрлашда бирга бўлишади.

Абдумалик Сарманов таржимаси