Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун АҚШ конгресси аъзоси Кэрол Миллерни қабул қилди. Президент таъкидлашича, Қозоғистон ва Америка Қўшма штатлари савдо-иқтисодий, инвестициявий соҳаларда, минтақавий, халқаро хавфсизлик, ядро
қуроли тарқалишига йўл қўймаслик масалаларида самарали ҳамкорлик қилмоқда. Давлатлар ўртасидаги товар айланмаси мунтазам ортиб боряпти ва 4
миллиард долларга етди.
Суҳбат давомида энергетика ва инфратузилма лойиҳалари,
рақамли технологияларни ривожлантириш,
транспорт-логистика
алоқаларини кенгайтириш бўйича лойиҳалар муҳокама қилинди.
Конгресс аъзоси ўз
навбатида илиқ кутиб олгани учун Президентга миннатдорчилик билдирди ва АҚШ самарали
ҳамкорликдан манфаатдорлигини кўрсатиб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

