Қозоғистон пойтахтида «Tomiris» III халқаро талабалар кинофестивали давом этяпти. Жорий йилда танлов дастурида турли жанрлардаги 53 картина иштирок этяпти. Улар қаторида анимация ҳам бор. Унда жаҳоннинг 7 мамлакати – Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Арменистон, Франция, Чехия ва Жанубий Кореянинг ёш режиссёрлари иштирок этяпти. Айтмоқчи, танлов иштирокчилари халқаро ва миллий номинацияларда қатнаша олади. Хорижлик ва қозоғистонлик сценарийчилар ва кинотанқидчилар энг яхши ишларни саралайди.
Гульнара Абикеева, ҳакамлар ҳайъати раиси:
- Сифатли кино нима дегани? Кино сифатини белгиловчи мезон: мавзу нақадар қизиқарли эканлиги, иккинчи критерий – унинг бадиий сифати. Ҳозир истаган одам қўлига камера олиб, истаганидек фильм олиши мумкин. Лекин унинг бадиийлиги, режиссёрнинг кино ёки сериал суратга олиш салоҳияти бор-йўқлиги кинотилига боғлиқ. Қанчалик эгаллагани, яхши продюсер, оператор, актёрлар топа олиши кўра аниқланади. Бадиий сифат шулардан шаклланади.
Адлет Есим, кинофестиваль қатнашчиси:
- Мен «Бўрон»ни олиб келдим. У икки йил аввал суратга олинган. Ҳозир эса ўзининг долзарблигини кўрсатди. Карантиндан кейин халқаро фестивалда қатнашаяпти. Бу мен учун жуда муҳим. Бу ишим 1986 йилги декабрь воқеаларига бағишланган, биринчи курсдалигимда уни суратга олганман. Ҳозир бу мавзу долзарб.
Абдумалик Сарманов таржимаси.