Ипотека қарзларининг 70 фоизи - битта банкдан

Ипотека қарзларининг 70 фоизи - битта банкдан

Уй-жой қурилиш жамғармалари Қозоғистонда ипотека кредитининг ҳаракатланувчи кучига айланди. Отбаси банки бераётган қарзларнинг ўндан тўққиз қисми айнан мазкур тизимга оид. Ранкинг.кз экспертлари берган маълумотга кўра, жорий йилнинг беш ойида қозоғистонликлар уй-жой харид қилиш учун 559 миллиард тенге кредит олган. Унинг 70 фоизи банклар томонидан берилган қарзларга тўғри келди. Уй-жой қурилиш жамғармалари тизими орқали олинган насиялар 65 фоизни ташкил қилади. Умуман олганда, ўтган йили бу секторга салкам 2 триллион тенге кредит берилди. Жорий йилнинг май ойигача берилган ипотека кредитлари портфели Қозоғистонда 4,8 триллион тенгени ташкил қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.